Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ДЎСТЛИКДA ЎҚУВCҲИЛAРНИ ИККИТA ХОРИЖИЙ ТИЛ ВA КAСБГA ЎРГAТИСҲ БЎЙИCҲA УМУМТAъЛИМ МУAССAСAЛAРИ ЎРГAНИЛДИ

26 январь 2023 йил
image

ДЎСТЛИКДA ЎҚУВCҲИЛAРНИ ИККИТA ХОРИЖИЙ ТИЛ ВA КAСБГA ЎРГAТИСҲ БЎЙИCҲA УМУМТAъЛИМ МУAССAСAЛAРИ ЎРГAНИЛДИ

 

Дўстлик туманидаги умумтаълим муассасаларининг ўқувчиларига иккита хорижий тил ва касбга ўргатиш бўйича 1-, 4-, 6- ҳамда 8-мактаблар ўрганилиб, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг таҳлилий маълумотлари тайёрланди.

Бунда касбга йўналтириш бўйича завод, фабрика, ишлаб чиқариш корхоналари, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаларининг жойлашувлари ҳамда улардан мутахассислар жалб қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, хорижий тилларни ўқитишни йўлга қўйишда асосий еътибор тумандаги мавжуд имкониятлардан фойдаланиш. Бунда Франсуз ва Немис тилларини тамомлаган аммо бугунги кунда еҳтиёж йўқлиги сабаб ўтолмаётган педагог кадрларни қайта ўқитиш ҳамда малакасини оширишга қаратилди.

Ўрганиш натижаларига кўра 4 та умумтаълим мактабларидан 2 тасида қўшимча тил сифатида Франсуз тили ва қолган 2 та мактабларда Немис тилларини ўрганишга еҳтиёж кўпроқ еканлиги маълум бўлди ва фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг 2 нафари Франсуз тилини билиши, 1 нафари Немис тилини билиши ва яна бир нафари Немис тилида қайта тайёрловдан ўтиши маълум бўлди.

Бундан ташқари умумтаълим мактабларида замонавий касбларга бўлган қизиқишлар ва ҳам ўрганиб чиқилди ва ишчи гуруҳ томонидан таҳлилий маълумотлар тайёрланди.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.

jizzaxvxtb@mail.ru
@xtbjizzax
@jizzaxvxtbax
/xtbjizzax