Новости
Жиззахда “Менинг келажакдаги касбим” мавзуси онлайн кўрик-танловини якунланди
1 февраль 2023 годЖиззахда “Менинг келажакдаги касбим” мавзуси онлайн кўрик-танловини якунланди
Мазкур онлине кўрик танлов мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом етиб тарбиялаш, буюк бобокалонларимизнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда аждодларга муносиб авлод қилиб тарбиялаш ва уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар тартибини белгилайди.
Танловда асосий мақсад ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга ега бўлган фидоий ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, ўқувчи-ёшларни аждодларга муносиб авлод етиб тарбиялаш кўзда тутилган.
“Менинг келажакдаги касбим” мавзусида ўтказилган кўрик-танловда ўқувчилар томонидан ўзи егаллаган касби бўйича видеороликлари камиссия аъзолари томонидан ҳар бир босқич бўйича кўриб чиқилди.
Кўрик-танлов умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди ва 1-,2-,3-ўрин соҳиблари аниқланди.
Видеоролик 100 баллик тизимда баҳоланади, шундан:
1. Ўрин Жиззах шаҳар 26-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Тиркашев Самадбекнинг “Менинг келажакдаги касбим” мавзусидаги видеоролиги учун– 80 балл.
2. Ўрин Жиззах вилояти Зомин тумани 60-умумтаълим мактаби 9-Б синф ўқувчиси Ибрагимова Севинчнинг "Менинг келажакдаги касбим" мавзусида тайёрлаган видеоролик учун – 75 балл.
3. Ўрин Жиззах вилояти Янгиобод тумани 1-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Сувонқулов Бекзодбекнинг "Менинг келажакдаги касбим" мавзусида тайёрлаган видеоролиги учун – 70 балл.