Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ЗОМИНДА “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИСҲ СИФАТИНИ ОСҲИРИСҲ ВА ЎҚУВCҲИЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИСҲ” МАВЗУСИГА БАҒИСҲЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

25 январь 2023 йил
image

ЗОМИНДА “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИСҲ СИФАТИНИ ОСҲИРИСҲ ВА ЎҚУВCҲИЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИСҲ” МАВЗУСИГА БАҒИСҲЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида Янги Ўзбекистон учун енг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.

Бундан кўриниб турибдики мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023-йилдаги енг асосий вазифалардан бири бўлади. Ёшларнинг камида иккта чет тилини билиши умуммиллий Мурожаатнома даражасида қўйилди. Болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларни пухта ўзлаштириб, компютерда ишлашни ўрганиб чиқишидан ташқари, уларнинг касб-ҳунарларга, санъат ва маданиятга қизиқишини янада кучайтиришимиз лозимлиги очиқ ойдин таъкидланди. 

Жорий йилнинг 20-январ куни давлат раҳбари иштирокида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда ҳам хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирда ривожланиш сари юз тутаётган мамлакатимиз ёшлари учун хориж тилларини билиш долзарб аҳамият касб етади. Хўш, таълим тизимида хусусан чет тилларини билиш, касб-ҳунар ўрганиш борасида қандай камчиликлар бор? Мактабларда 1-синфдан 11-синфгача чет тиллари қай даражада ўргатилмоқда, бу талабга жавоб берадими? 11 йил мактабда ўқиган бола чет тилини нега мукаммал билмайди? Ушбу муаммоларни бартараф етиш ва мактаб ўқувчисини касб-ҳунарга йўналтиришда нималарга еътибор қаратиш лозим? 

 

Бугун Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси ва Жиззах Давлат педагогика университети ҳамкорлигида ташкил етилган ўқув семинари ана шу долзарб мавзуга бағишланди. Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларидаги мактаб директорлари, туман халқ таълими бўлими раҳбарлари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган ўқув семинари дастлаб Зомин туман халқ таълими бўлимига қарашли   “Келажак касблари” маркази фаолияти билан танишишдан бошланди.

“Давлатимиз раҳбари ушбу йиғлишда соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал етиш бўйича танқидий фикрларни билдрирар екан, шароит ва мутахассислар йўқлиги сабабли ёшларни касбларга қизиқтириш муҳити шаклланмаганлигини, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга ега бўлмасдан кириб келаётганини ачиниш билан таъкидлади. Бу кўрсаткичлар, албатта, ташвишланарли. Шу боис ҳам Мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил етиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Мактаблар қошида ташкил етиладиган Мономарказ фаолияти ўқувчи ёшларни касб-ҳунар, хорижий тил курслари, рақамли технологияларга ўқитиш, йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Уни ривожлантириш учун нималарга еътибор қилиш керак? Тан олиш керак, илгари касб-ҳунар коллежлари фақат диплом беради, дея танқид қилинарди. Бу кинояли ибора замирида ҳақиқат учқунлари ҳам йўқ емас. Аслида бундай таълим масканларида билим, амалий кўникма, ҳар қандай янгиликни қабул қила олиш ва мослашиш қобилиятлари шакллантирилиши лозим еди. Минг афсуски жараён синф хонасидан ташқарига чиқмади. Ёшлар фақат назарий билим билан чекланиб қўя қолди… Мактабларда ўқувчиларни касб-ҳунар ўргатиш ўз соҳаси бўйича бевосита жараённинг ўзида иштирок етиб, кўникма ҳосил қилиш еса тамомила бошқа масала. Бугунги ўқув семинарида ана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик. Таклифлар тингланди. Саволларга жавоблар берилди. Ўйлайманки давлатими раҳбари истаган езгу ният бизнинг ҳаракатимиз билан амалга ошади”,-дейди университет ректори Ш. Шарипов

Таъкидлаш жоиз, 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан мактабда иккинчи хорижий тилни ўқитиш йўлга қўйилади, Мактаб ўқувчиларини замонавий касбларга ўргатиш бўйича режалаштирилган тажриба-синов мактаблари Дўстлик Зомин туманлари ва Жиззах шахридаги 10 та мактабларда амалга оширилади.

 

Ўқув семинарида сўзга чиқанлар Ёшларни замонавий касб-ҳунар ўрганишларидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.

jizzaxvxtb@mail.ru
@xtbjizzax
@jizzaxvxtbax
/xtbjizzax